✅ 12-умумий ўрта таълим мактабида 2-типдаги спорт комплекси қурилмоқда

Жорий йилнинг 15-22 апрель кунлари “Openbudget.uz” аxборот портали орқали ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида Чуст туманидан 18 та лойиҳа ғолиб бўлган эди. Айни пайтларда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ишлар бошлаб юборилган.

Жумладан, "Ғова" қишлоғи ҳудудидаги "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 12-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этиб, 7-ўринни қўлга киритди. Натижада 500,0 млн.сўм маблағ ютиб олиб, мактаб ҳудудида 2-типдаги спорт комплекси - болалар спорт майдончаси қуриш учун 0,10 га ер майдони ажратилди.

Ушбу спорт комплексини қуриш учун ўтказилган тендер савдоларида “САВР-МАКОН” Х/К ғолиб бўлди. Ҳозирда фойдаланишга топширилди.

Чуст тумани ҳокимлиги Молия бўлими