Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан Чуст туманида 2021 йилда ўтказилган “Ташаббусли бюджет” лойихасида жами 35 та лойихалар ғолиб деб топилган бўлиб хозирда барча объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилган ҳамда ушбу лойихаларни порталга жойлаган ташаббускорлар томонидан бажарилган ишлар бўйича жамоатчилик назоратида изохлар қолдирилиб бажарилган ишлар бўйича фото лавхалар порталга жойлаштириш буйича назоратга олинган.Туманда ўтказилган “Ташаббусли бюджет” лойихасининг 2022 йил 1-мавсумида жами 18 та лойихалар ғолиб деб топилган бўлиб хозирда барча объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда, бажарилаётган ишлар бўйича барча 12 та ташаббускорлар томонидан порталда жамоатчилик назорати бўйича изохлар қолдирилган. “Ташаббусли бюджет” лойихасининг 2022 йил 2-мавсумида жами туман ахолиси томонидан 273 та лойихалар жойлаштирилган бўлиб улардан 10 та йўл сохаси бўйича,15 та ёритиш чироқлари, 48 та умумтаълим мактаблари, 8 та мактабгача таълим сохасидан, 8 та тиббиёт сохасидан, 26 та ичимлик суви муаммоси, 31 та электр, 5 та болалар майдончаси ва яна 122 та бошқа сохалардан лойихалар келиб тушган хозирда барча лойихалар модернизация жараёнидан ўтказилиб 100 фоиз лойихалар кейинги босқичга ўтказилди.





