×

Внимание

Folder doesn't exist or doesn't contain any images

Yangiliklar

Сайлов мазмун моҳиятинг тушунтириш учун 2 кунлик семинар тренинг бўлиб ўтмоқда.

Хабарингиз бор. Чуст тумани қишлоқ ҳўжалик коллежида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари Вилоят, шахар, туман депутатлигига номизодларни одилона сайланишларини таьминлаш мақсадида сайлов участка окуруги рахбари ўринбосарларига 2 кунлик ўқув семинар тренинг бўлиб ўтмокд.

Дунё бўйлаб телерадиоканалининг БИР ЎЛКАКИ кўрсатувининг Чуст туманидаги тасвирга олиш ишлари якунига етди.

Хабарингиз бор, 5 сентябир куни туманимизга Фарход Бобoжонов бошичилигида БИР ЎЛКАКИ кўрсатуви ижодкорлари ташриф буюрган эди.

Ташриф давомида, туманимиздаги диққатга сазовор жойлар, миллий урф одатларимиз ҳамда зиёратгоҳларни тасвирга олиш ишлари олиб борилди.

ташрифнинг биринчи куни, Чуст туманидаги Мавлоно Лутфиллоҳ номидаги маданият ва истироҳат боғида, Фолклор чиқишлари тасвирга олинди.

Ташрифнинг иккинчи кунида Олмосдаги 21-мактабда, шоира Хосият Рустамова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди, тадбирда ўқитувчи ва ўқувчилар, шоиранинг мухлислари қатнашиб бевосита савол-жавоб қилиш имконига ега бўлдилар. Учрашув кўтаринки рух ва юқори савияда ўтди.

Ташрифнинг сўнгги куни Мавлоно Лутфиллоҳ номидаги маданият ва истироҳат боғида, маҳалла фуқоролар йиғини раислари ўртасида ош танлови бўлиб ўтди.

Шунинг билан  Дунё бўйлаб телерадиоканалининг Чуст туманига ташрифи якунига етди.

 

 

Чуст туманидаги Маданият ва истироҳат боғида яна бир тадбир.

Чуст туманидаги Мавлоно Лутфуллоҳ номли маъданият ва истироҳат боғида умумтаълим мактаблари, ўкитувчи ва устозлар учун, ўқувчи ва санаткорлар иштирокида кўргазмали чиқишлар расмлар танлови ўтказилди. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети томонидан эсдалик совғалари топширилди. 

"DUNYO BO`YLAB"

Bugun Chust tumaniga "DUNYO BO`YLAB" teleradiokonpaniyasi muhbirlarining "BIR O`LKAKI" ko`rsatuvini tasvirga olishga tashrif buyuradi. Muhbir Farxod Bobojanov ishchi guruhi asosida 3 kun teleko`rsatuv tayyorlanadi. Yangiliklar 3 kundan so`ng batafsil yoritiladi. 

Биринчи қўнғироқ садолари

Озод ва обод юртимиз узра мустақиллик байрами шукуҳи билимлар куни шодиёналарига уланиб кетди. Мамлакатимизнинг барча илм масканлари ўқувчи-ёшларга қучоқ очди. 4 сентябрь куни республикамиздаги барча таълим масканларида янги ўқув йили бошланди. Мактабимизда биринчи қўнғироқ садолари янгради.

Тантанали тарзда ўтган тадбирларда туманимиздаги 4335 нафар 1-синф ўқувчиларига «Президент совғаси» топширилди.

«Обод марказ» дастурига тушган 6,9,3-мактаблар, 7-ДИМИ ҳамда «Обод қишлоқ» дастурига тушган 39,32,26,36-мактаблар қайта таъмирдан чиқарилиб, янги ўқув йилида болажонлар шинам ва кўркам мактабларда сабоқ ола бошладилар.

Президентимиз Ш. Мирзиёев шу йил 23 август куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш тўғрисида рахбарларга (айниқса ҳокимларга) таълим муассасасида ўқувчиларга сабоқ бериш ташаббусини ўртага ташлаганди. Туман ҳокими «Содиқ хизматлари учун» медаль соҳиби Б. Охунов «Обод қишлоқ» дастурига тушган 32-мактабда янги ўқувйилига бағишланган маросимда иштирок этди. 

Ўқувчиларни янги ўқувйили билан муборакбод этиб, келажакда юртимизни дунёга танитадиган муносиб фарзандлар бўлиб вояга етишларига самимий тилаклар билдирди.

Сўнг туман ҳокими билим масканида 7-«А» синф ўқувчиларига Мустақиллик дарсини ўтди.

Дониёр ИКРАМОВ.

Chust tumani G'ova qishlog'ida 7-chegara posti ochilish marosimi.

Chust tumani G'ova qishlog'i yuqori MFY da O'zbekiston Respublikasi DXX chegara qo'shinlari 9250 harbiy qismi 7-chegara posti va maxsus qidiruv razvetka vzvodi harbiy hizmatchilari uchun 12 ta oilaga "OAZIS MAKS" qurulish tashkiloti tomonidan Ozbekiston Respublikasi 28 yillik bayram munosabati bilan Harbiy hizmatchi va ularning oila a'zolari uchun qurib bitkazildi. Tadbirda tuman hokimi B.Oxunov so'zga chiqib, barchani kirib kelayotgan mustaqillik bayrami bilan tabriklab, yurtimizda olib borilayotgan islohotlar, harbiy hizmatchilar uchun yaratilayotgan sharoitlar haqida so'z yuritdi. Tadbir davomida bir qator harbiy xizmatchilarga davlat mukofotlari topshirildi. Xususan, O'zbekiston Respublikasi DXX chegara qo'shinlari "Sharq" mintaqaviy shtab boshlig'i polkovnik Holnazarov Il'dar Komilovichga, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.Mirziyoyev 2019-yil 28-avgust kundagi qaroriga asosan "Mardlik" ordeni tantanali topshirildi. Tadbir yuqori saviya va ko'tarinki ruhda o'tdi.

Telegram kanalimiz

 

Чуст туманида Фарғона вилоятининг ISHONCH савдо маркази филиали иш бошлади.

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar