×

Внимание

Folder doesn't exist or doesn't contain any images

Мустақиллик йилларида илк маротаба Аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида 2019 йил  5 февралда ПФ-5655 сонли Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони тасдиқланди.

Ушбу фармонда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари кенг қамровли тадбир бўлиб, кетма-кет ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган   учта босқични ўз ичига олади.

Биринчи босқичда (3 йилгача бўлган муддат) қуйидаги ишлар амалга оширилади, аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланади, аҳолини рўйхатга олиш тадбири дастурини, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилишни ташкил этиш услубияти ишлаб чиқилади, аҳолини синов асосида рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ишлари олиб борилади, ҳар бир рўйхатга олувчиларни ўз ҳудуди бўйича хариталар билан таъминланади, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ва аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг ташкилий режаси тузилади, ҳар бир хонадон рақамланиши ва кўчалар номланишини амалга оширилади, замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш, унинг ўтказилишини назорат қилиш, якуний натижаларни олиш ва тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш орқали тадбир мониторинг қилиб борилади.

Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган давр)
бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ишлари амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш тадбири материаллари қайта ишлаш учун ихтисослашган тузилмаларга тақдим этилади.

Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган давр) қуйидагилар амалга оширилади.

 

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади, аҳолини рўйхатга олиш тадбири материалларини автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланади, бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилиш ишлари амалга оширилади, аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олинади, аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижаларини эълон қилиш
ва уларни тарқатиш ишлари амалга оширилади.

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar