×

Внимание

Folder doesn't exist or doesn't contain any images

Чуст туман ҳокими Охунов Баходир Жўраевичнинг кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Ташаббускор тадбиркорлар !

 Мамлакатимизда аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишда муҳим ўринга эга бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг тизимли муаммоларини ҳал этиш мақсадида, охирги йиллар мобайнида бир нечта Президент Фармонлари ва қарорлари қабул қилинди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, ҳудудларда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди.

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб давлат хизматларини кўрсатиш тартиблари янада соддалаштирилди, ушбу хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди.

 

Солиқлар юкини қисқартириш, солиқ ва мажбурий тўловлар миқдорини камайтиришга оид қарорларлар қабул қилинди.

Давлат раҳбарининг топшириқларига ҳар ҳафтанинг 3 кунлигида тадбиркорлар муаммоларини тезкор бартараф этиш мақсадида Тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлари ўтказиб келинмоқда. Мазкур учрашувларда ҳозирги кунга қадар 200 ортиқ тадбиркорларни мурожаатлари кўриб чиқилди. 

Туман банклари томонидан 2019 йил 10 ойлик давомида 115 млрд 510 млн сўм кредит ажратилган бўлиб шундан Кичик бизнес ва тадбиркорликни, соҳасини ривожлантириш бўйича 75.3 млрд.сўм ажратилди.

Бу каби амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар ва амалий чоралар ўзининг ижобий натижасини беришни бошлади.

Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишида янги қувватларни фойдаланишга топшириш натижасида 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Кичик бизнес туман саноат маҳсулотининг қарийб 57 фоизини, чакана савдо айланмасини 67 фоизини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 98 фоизини, хизмат кўрсатишда 91 фоизни ташкил этмоқда.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 9.2 млн. АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорт қилинди. 

2019 йил 9 ойи давомида саноат корхоналари томонидан 

216.6 млрд.сўмлик (109.6%) саноат маҳсулотлари ҳамда 

210.1 млрд.сўмлик (125.1%) халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.  

Ўз брендига эга "Наманганцемент" МЧЖда кунига 1000 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, туман саноатини ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Туманда ташкил этилаётган “TAI CHANG SPECIAL STELL” МЧЖ нинг истиқболли лойиҳасини жаддаллаштириш бўйича қабул қилинган қўшимча шартнома асосида 2021 йилда турли хил металлопрокатлар, мих ва панжара ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

Бу эса туман саноатини кенг ривожлантиришга хизмат қилади. 

Бундан ташқари туманимизда “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2020 йил якунида ишга туширилиши мўлжалланган қиймати 46.0 млрд сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, картошка уруғчилик соҳасини ривожлантириш, иссиқхона комплексларини барпо этиш режалаштирилди. 

Қўшма корхоналар ташкил этиш эвазига 2020-2022 йилларда 31.5 млн. AҚШ доллари миқдорида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. 

Бу ҳам туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификация қилишда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.  

Яна бир муҳим масала, туманга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга ҳам катта эътибор қаратиб келинмоқда. 

Бугунги кунда сир эмас Президентимиз томонидан хорижий инвесторлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар республикамизда инвестиция сохасида ўзига хос қулай атмосфера хосил қилди. 

Ўтган 10 ой давомида туманимиз бўйича жами 3 та лойиҳада 22.2 млн.доллар миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. 

Мисол учун, “Наманган цемент” масъулияти чекланган жамиятининг 15,0 млн.долларлик, “Tai chang special stell” МЧЖ  6.0 млн.доллар,”Siberian welliness Namangan” МЧЖ 1.2 млн.доллар лойиҳалари шулар жумласидандир.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган қатор имтиёзга эга эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар ҳам туманимиз иқтисодиётида ўзига хос ўринга эга.

Хусусан, Наманган эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 262.3 млн. АҚШ долларига (90.3 млн.доллар хорижий инвестициялар) тенг бўлган 11 та лойиҳа амалга ошириш ҳисобига 3379 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

шунингдек, туманда фаолият кўрсатаётган 1 та кичик саноат зоналарида бугунги кунга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан умумий қиймати 4.8 млрд.сўмлик 7 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 82 та янги иш ўринлари яратилди. Ушбу лойиҳалар томонидан 10.6 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, шундан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар қиймати 10.2 млрд.сўмни ташкил этади.

Ҳурматли ташаббускор тадбиркорлар !

Юртбошимизнинг сўнгги 4 ой давомида кичик бизнесни янада ривожлантириш масаласида 4 маротаба селектор йиғилиши ўтказганликлари масаланинг нечоғли долзарб эканлигини кўрсатади.  

Бироқ, шунга қарамасдан тадбиркорликни янда ривожлантиришда барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмаган. Жойларда давлат органлари идоралари иқтисодиётимизнинг ушбу муҳим йўналишига етарли эътибор бермаяптилар. 

Айниқса, кредит ажратиш, хом-ашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришда бюрократия кучлилик қилмоқда.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Бош вазир қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни тахлил қилинганда мурожаатларнинг 48 таси ёки 29.8 фоизи кредит, 23 таси ёки 14.2 фоизи ер ажратиш ҳамда 90 таси ёки 56.0 фоизи турли хил яъни (солик,газ,электр энергия) ва шунга ўхшаш масала эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Муҳтарам Президентимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича асосий 9 та муҳим йўналишни белгилаб берилганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. 

Биринчидан, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш уларни фаолиятини қайта тиклаш, ҳар томонлама кўмаклашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Жорий йилнинг бошидан жами 981 та тадбиркор (61 та юридик шахс ва 920 та ЯТТ) фаолияти тикланган.

Шунингдек, узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатмасдан келган, фаолиятини тиклаш имкони бўлмаган 359 та (39 та юридик шахс ва 320 та ЯТТ) тадбиркорлик субъекти давлат реестридан чиқарилди.

Иккинчидан, “Е-ижро аукцион” тизимига сотувга чиқарилган ва чиқарилиши кутилаётган ер майдонлари билан ишлаш бўйича:

Тумандаги бўш турган ер участкаларининг электрон савдоси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида” 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарори асосида “Е-ижро аукцион” ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиб, 2019 йил 10 ой давомида жами 0.16 гектарни эгаллаган 16 та ер майдони 16 та иш ўрин яратиш шарти билан сотилган. 

Учинчидан, бузилган (сносга тушган) объектларни компенсация қилиш бўйича:

Хатлов натижасига кўра, туманда 2018-2019 йилларда жами

87 та (шундан 76 та турар-жойлар ва 11 та нотурар жойлар) бузилишга тушган бўлиб, ер участкасининг майдони 2 гектарни, кўчмас мулк майдони 7.7 минг кв.метрни ташкил этиб, баҳоланган мулклар қиймати 5.4 млрд.сўмни ташкил этади 

Компенсация тариқасида 78 тасига 4.8 млрд. сўми тўлаб берилган. (4.6 млрд. сўми бюджет маблағлари ва 200.0 млн. сўми тадбиркорларники).

Тўртинчидан, қайтарилмаган кредитлар бўйича ишлаш борасида:

2019 йил 1 ноябр ҳолатига туман бўйича муаммоли кредитлар 

700 млн. сўмни ташкил этади. Ушбу муаммоли кредитларнинг қайтариш муддати тўлиқ ўтган ва суд жараёнида кўриб чиқилмоқда.

Бешинчидан, хорижий кредит линиялари ўзлаштирилиши бўйича:

Туманда тижорат банклари томонидан хорижий кредит линиялари ҳисобидан 2019 йил 10 ой давомида 93 та лойиҳага 2043 минг.акш.доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган 

Шу жумладан, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Агентлиги томонидан

2017-2019 йиллар давомида туман бўйича қиймати 432,7 минг. АҚШ долларга тенг маблағлар 2 та лойиҳани амалга ошириш учун йўналтирилган.

Олтинчидан, бўш турган бино-иншоотларни (давлат, хусусий, жамоа) тегишлилиги бўйича ишлаш борасида:

Туманда йил бошида жами 215 та (шундан 6 таси давлат, 2169 таси хусусий, аввал хусусийлаштирилган, давлат улуши бор, 57 таси эгасиз) бўш турган объект аниқланган 

Прокуратура, солиқ, кадастр ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар бир объект жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Жорий йил давомида 80 та объектлардан самарали фойдаланиш мақсадида қиймати 23.6 млрд.сўмлик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 396 та янги иш ўринлари яратилади.

Ҳудуддаги бўш турган объектларни кунлик назорат қилиш имконини берувчи махсус дастур ишлаб чиқилиб, ҳар бир объект ҳақида маълумотлар базаси шакллантирилди.

Шу билан бирга, эгасиз бўлган 3 та объект ҳокимлик захирасига қайтарилди, 9 та объект инвестиция киритиш шарти билан тўғридан-тўғри инвесторларга сотилди.

Туманда давлат мулки бўлган 6 та бўш турган объектлар мавжуддир.

Шундан, 4 та объект белгиланган тартибда уй-жойга ажратиб берилди, 

1 та объект тадбиркорлик субъектларига ижара асосида ажратиб берилди ва 1 та объект белгиланган тартибда бузилди.

Еттинчидан, ҳудудий дастурларни амалга ошириш ҳисобига яратилган янги иш ўринлари бўйича ишлаш борасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги 

ПҚ-4227-сонли Қарори билан туманда 2026 та иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, Шундан, 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида 1213 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган, амалда 1226 та 

(прогнозга нисбатан 13 та кўп, 101,1 фоиз) янги иш ўринлари яратилган.

Жумладан:

- йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 267 та;

- кичик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 286 та;

- фаолият юритмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида 205 та;

- давлат-хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган ижтимоий объектлар ҳисобига 165 та;

- ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 202 та;

- кредит бериш ҳисобига 101 та иш ўринлари яратилган.

Саккизинчидан, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни олдиндан тўлаб бериш бўйича:

бюджет тўловлари бўйича ортиқча тўланган солиқ суммалари       1 ноябрь ҳолатига 800 млн.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 400 млн.сўмга камайишга эришилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан ортиқча тўлов ундириш ҳолатларига умуман йўл қўйилмайди. 

Тўққизинчидан, тадбиркорликка кўмаклашиш давлат жамғармаси билан ишлаш борасида:

Юқорида таъкидлаб ўтганимдек жорий йил давомида туман тижорат банклари томонидан 115 млдр. 510 млн. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилган бўлиб, шундан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит миқдори 75 млрд. 354 млн сўмни ташкил этди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан жорий йил

10 ойлиги давомида 26 та лойиҳалар учун 42,1 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар бўйича молиявий ёрдамлардан фойдаланилди. 

 

Ҳурматли тадбиркорлар !

 

Сизларни ишонтириб айтаманки келгуси 2020 йилда ҳам Муҳтарам Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш борасида барча зарурий чораларни кўриб бораман. 

Бир нарсани англашимиз керак: Сизнинг лойиҳангиз – туманимизнинг эртанги келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир. Сиз туфайли туманда ишсизлик қисқаради, даромадлар ошади, оилаларимиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз турмушидан миннатдор бўлиб, ўз юртида ҳаловат топади.

Тадбиркорларни қийнаётган иккита муҳим масала бор: 

ер ажратиш ва кредит бериш. Бундан буён ҳақиқий тадбиркор бўлиш истагида юрганларга ер ажратиш очиқ-ошкора равишда, барча учун тенг шароитлар яратган ҳолда, электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Эндиликда давлат органлари билан муносабатлар текшириш эмас, балки тадбиркорликка фақат ва фақат ёрдамлашиш нуқтаи назаридан қурилади;

ҳар бир тадбиркорнинг мулки дахлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланади. Бунда, тадбиркорларнинг мол-мулкига барча раҳбарлар томонидан “ўз шахсий томорқам” деган қарашга барҳам бериш, тадбиркорлар мол-мулки дахлсизлигига тўлиқ ва виждонан риоя қилинади;

маҳаллий ҳокимлик идоралари вазифаларини тадбиркорларга юклаш ва уларни ҳомийликка мажбурлаш амалиётига бутунлай чек қўйилади.

 

Чуст туман ҳокими    Б.Ж.Охунов

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar