×

Внимание

Folder doesn't exist or doesn't contain any images

Сайёр қабул пахтазорга кўчирилди

 

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва муаммоларга ижобий ечим топиш, бир сўз билан айтганда одамлар билан юзма-юз мулоқотда бўлиш бугуннинг долзарб вазифларидан бирига айланди. Хусусан, сектор мутасаддилари томонидан бу борадаги ишлар самарали йўлга қўйилган.

 Вилоят 4-сектор раҳбариятининг ана шу масалаларга қаратилган галдаги  сайёр қабули Чуст туманининг “Хисорак” МФЙ да ўтказилди. Туман халқ қабулхонаси мудири ва мутасадди ташкилотлар вакиллари жам бўлган  очиқ мулоқотда маҳалла оқсоқоллари томонидан мавжуд муаммолар ўрганилди ва ижроси назоратга олинди. Яна бир жиҳат, ҳар бир сайёр қабулда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркасининг ташкил этилаётганида. Унда рўзғор учун барча маҳсулотлар бозорлардан арзон нархларда сотилмоқда. Маҳалла раиси ҳудуддаги ишсиз фуқаролар айни пайтда пахта теримига жалб қилингани сабабли мазкур учрашувда иштирок эта олишмаётганини таъкидлади.  Шу боис ташкилот раҳбарларининг барчаси пахтазорга қараб йўл олишди. Сайёр қабул ўз-ўзидан пахтазор даласига кўчди. Бу ердаги хотин-қизларнинг оқ олтинни нес нобуд қилмай биринчилардан териб олишга астойдил киришганини хис қилиш қийин эмас. Мулоқотдаги асосий муаммо ичимлик сувининг йўқлиги. Бу масала юзасидан албатта тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши таъкидланди. Шунингдек, учрашув давомида фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар ва тавсиялар берилиб, йўл-йўриқ кўрсатилди.

- “Ҳеч қачон пахтазорга бизни истаб келиб, муаммоларимизни ўрганишади деб ўйламаган эдик. Мана бугун ана шундай воқеага гувоҳ бўляпмиз. Албатта бундан жуда хурсандмиз. Дардимизни тинглаш билан бирга шароитларимизни ҳам ўрганишди”,-дейди Зулҳумор Маҳкамова. Мулоқотда мутасаддилар пахтазордаги теримчиларга яратилган шароитларни ҳам ўргандилар. Бу аёллар кунига 120-130 килограмдан пахта териб давлатимиз хирмонини оқ олтинга тўлишига ўзларининг муносиб хиссаларни қўшишяпти.  Қувонарлиси оила бюджетига ҳам даромад олиб киришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳоли билан юзма-юз учрашиш ва уларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар фуқароларга янада умид бахш этмоқда. Шу жиҳатдан пахтазордаги самимий мулоқот ҳам теримчиларга куч-ғайрат тухфа этди.

Вилоят ДСБ матбуот хизмати

        

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar