×

Внимание

Folder doesn't exist or doesn't contain any images

Дунё бўйлаб телерадиоканалининг БИР ЎЛКАКИ кўрсатувининг Чуст туманидаги тасвирга олиш ишлари якунига етди.

Хабарингиз бор, 5 сентябир куни туманимизга Фарход Бобoжонов бошичилигида БИР ЎЛКАКИ кўрсатуви ижодкорлари ташриф буюрган эди.

Ташриф давомида, туманимиздаги диққатга сазовор жойлар, миллий урф одатларимиз ҳамда зиёратгоҳларни тасвирга олиш ишлари олиб борилди.

ташрифнинг биринчи куни, Чуст туманидаги Мавлоно Лутфиллоҳ номидаги маданият ва истироҳат боғида, Фолклор чиқишлари тасвирга олинди.

Ташрифнинг иккинчи кунида Олмосдаги 21-мактабда, шоира Хосият Рустамова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди, тадбирда ўқитувчи ва ўқувчилар, шоиранинг мухлислари қатнашиб бевосита савол-жавоб қилиш имконига ега бўлдилар. Учрашув кўтаринки рух ва юқори савияда ўтди.

Ташрифнинг сўнгги куни Мавлоно Лутфиллоҳ номидаги маданият ва истироҳат боғида, маҳалла фуқоролар йиғини раислари ўртасида ош танлови бўлиб ўтди.

Шунинг билан  Дунё бўйлаб телерадиоканалининг Чуст туманига ташрифи якунига етди.

 

 

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar