×

Внимание

Folder doesn't exist or doesn't contain any images

Биринчи қўнғироқ садолари

Озод ва обод юртимиз узра мустақиллик байрами шукуҳи билимлар куни шодиёналарига уланиб кетди. Мамлакатимизнинг барча илм масканлари ўқувчи-ёшларга қучоқ очди. 4 сентябрь куни республикамиздаги барча таълим масканларида янги ўқув йили бошланди. Мактабимизда биринчи қўнғироқ садолари янгради.

Тантанали тарзда ўтган тадбирларда туманимиздаги 4335 нафар 1-синф ўқувчиларига «Президент совғаси» топширилди.

«Обод марказ» дастурига тушган 6,9,3-мактаблар, 7-ДИМИ ҳамда «Обод қишлоқ» дастурига тушган 39,32,26,36-мактаблар қайта таъмирдан чиқарилиб, янги ўқув йилида болажонлар шинам ва кўркам мактабларда сабоқ ола бошладилар.

Президентимиз Ш. Мирзиёев шу йил 23 август куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш тўғрисида рахбарларга (айниқса ҳокимларга) таълим муассасасида ўқувчиларга сабоқ бериш ташаббусини ўртага ташлаганди. Туман ҳокими «Содиқ хизматлари учун» медаль соҳиби Б. Охунов «Обод қишлоқ» дастурига тушган 32-мактабда янги ўқувйилига бағишланган маросимда иштирок этди. 

Ўқувчиларни янги ўқувйили билан муборакбод этиб, келажакда юртимизни дунёга танитадиган муносиб фарзандлар бўлиб вояга етишларига самимий тилаклар билдирди.

Сўнг туман ҳокими билим масканида 7-«А» синф ўқувчиларига Мустақиллик дарсини ўтди.

Дониёр ИКРАМОВ.

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar