Чуст туман ҳокимлиги “Суд 1 миллиард сўм сарфлаб қурган биноимни бузиш ҳақида қарор чиқарди” номли материални ўрганиб чиқди

2019 йил 5 август куни “Озодлик” сайтида эълон қилинган, Чуст туманида фаолият юритувчи тадбиркор Ш.Мирзаев билан боғлиқ “Суд 1 миллиард сўм сарфлаб қурган биноимни бузиш ҳақида қарор чиқарди” номли материалда келтирилган ҳолат Чуст туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

Чуст туман ҳокимлигининг 2017 йил 13 декабрдаги тегишли қарори билан фуқаро Ш.Мирзаевга Варзик ШФЙ, Қалъаи Шоён МФЙ ҳудудидан икки қаватли тантаналар мажмуаси биноси қуриш учун ер майдони ажратиб берилган. 

Айни ер майдонига қўшни ҳудудда “Варзик Чорбоғ” фермер хўжалигига тегишли бўлган кафе-ошхона биноси жойлашган. "Варзик Чорбоғ” фермер хўжалиги, олди-сотди шартномасига асосан ўзига тегишли бўлмаган майдонга ҳам даъво қилиб келган.

Мазкур ер майдони, кейинчалик танлов савдосига қўйилган ер майдонининг бир қисми бўлгани сабабли, ўзаро келишмовчилик келиб чиққан ва икки тадбиркор ўртасидаги масаланинг суд тартибида кўриб чиқилишига олиб келган.

Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди 2019 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори билан, даъвогар “Варзик Чорбоғ” фермер хўжалигининг жавобгар Ш. Мирзаевга нисбатан қурилган қурилмани бузиш аризасини қаноатлантириб, қурилган бинони ноқонуний деб эътироф этган. 

Ушбу ҳал қилув қарори фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг 2019 йил 21 майдаги ажримига биноан, Ш.Мирзаев шикоятидан воз кечганлиги сабабли Чуст туманлараро судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Чуст туманлараро судининг 2019 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Ш.Мирзаев томонидан келтирилган кассация шикояти расмийлаштириб кўриш учун фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судига юборилиб, Чуст туманлараро судининг 2019 йил 19 июндаги ажримига асосан ҳал қилув қарори (қурилмани бузиш ҳақидаги) вақтинча тўхтатилган.

Чуст туман ҳокимлиги тадбиркорлик объектларини бузишга қарши эканини қайд этади ҳамда масаланинг қонуний якун топишида, тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилишда барча чораларни кўради.

 

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar

      Fotogalereya

      • g1.jpg
      • g2.jpg
      • g3.jpg