Қабулдаги ҳар бир мурожаат ўрганиб, ечимини топиши муҳим. Албатта улар қонун доирасида ўрганилади.
💠 Чуст туман ҳокими бошчилигида ўтказилаётган навбатдаги сайёр қабулда 60 га яқин мурожаатлар қайд этилди.
❇️ "Мустақиллик" маҳалласида истиқомат қилувчи МуҳаммадМустафо Мўминов таълим кредити сўраб мурожаат қилди. Зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, унинг масаласи ўрганилиб, низомга мос келса, белгиланган тартибда кредит ажратиш режалаштирилди.
"Варзик" қишлоғининг "Боло" маҳалласида умр гузаронлик қилаётган Нилуфар Жўраева фарзанди учун контракт тўловини тўлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.