Озиқ-овқат хавфсизлиги ва нарх-навонинг барқарорлиги доимий назоратда

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16 октябрь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда "Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан" қатор масалалар муҳокама этилди.

Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Вилоятлар ҳокимлари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ойма-ой узлуксиз таъминлаш режалари юзасидан ҳисобот берди.

 

Мазкур видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов  туман марказидаги "Деҳқон бозори" да бўлиб бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

 

Бозордаги нарх-наволар билан қизиқиб, сотувчилар ҳамда фуқаролар билан мулоқотда бўлди.

 

Мутасаддиларга "Чуст деҳқон бозори" даги шароитларни янада яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Чуст туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar

      Fotogalereya

      • 1.jpg
      • 2.jpg
      • bekz.jpg
      • IMG_20200312_161137_029.jpg
      • photo_2020-10-12_17-26-45.jpg