Бибиона ёдгорлиги биласизми?

Бронза даврига оид Чуст манзилгоҳи яъни Бибиона ёдгорлигининг ҳозирги кундаги сақланиб қолган ер майдони 4,05 гектарни ташкил этади. Археологик ёдгорлик ҳудудида қади-мий шифобахш булоқ мавжуд бўлиб, ушбу булоқ Бибиона-қайнар булоқ номи билан машҳур.Башарият тарихининг ибтидоий босқичларида вужудга келган илк деҳқончилик маданиятлари ҳақида гап юритилганида, олимлар Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудини ҳам тилга олишади. Кейинги йилларда республикамизнинг турли жойларидаги қадимги манзилгоҳлардан топилган талай моддий-ашёвий, далилий топилмалар бу фикр-хулосаларнинг тўғри эканини исбот қилди.

Бу маданият дастлаб ва энг кўп ўрганилган ёдгорликларнинг номи билан Чуст маданияти деб аталади. Энг биринчи ўрганилиб фанга киритилган Чуст даври ёдгорликларининг Фарғона водийсидан топилган харобалари тарихий –археологик ва хронология жиҳатидан сўнгги бронза (жез) даврига мансубдир.

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar

      Fotogalereya

      • 1.jpg
      • 2.jpg
      • bekz.jpg
      • IMG_20200312_161137_029.jpg
      • photo_2020-10-12_17-26-45.jpg