Чуст тумани ҳокимининг туман аҳолисига мурожаати!

 

Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар, қадрли нуронийлар, ва отахону-онахонлар, азиз ёшлар,  опа-сингиллар ва ака-укалар! "Коронавирус" деган офат бутун дунёни ўз домига олди. Жаҳон миқёсида  пандемия эълон қилинди.Юртбошимиз ташаббуслари билан ҳамда Республика махсус комиссияси ушбу касалликка қарши курашиш, аҳолининг соғлигини муҳофаза қилиш борасида, тегишли чораларни кўриб, муҳим ишларни йўлга қўймоқда. Шу кунларда касалланганлар сони кескин ошиб бормоқда.  Инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида, 10 июлдан(бугундан ) бошлаб, республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ карантин чоралари яна кучайтирилди.

 Ёши улуғларимиз,  нуроний, кекса авлод вакилларининг кўчага чиқишлари тақиқланди. Мақсадсиз ташқарига чиқмаслик, шахсий гигиенага тўла риоя этиш (қўл ва юзларни тез-тез ювиб туриш) доимий равишда тиббий ниқоблардан фойдаланиш, қўл бериб кўришмаслик, уй ва хонадонларни тоза-озода сақлаш ва дезинфекция қилиб туриш, иложи борича уйдан чиқмаслик талаб этилади. Бу қоидаларга амал қилсак, албатта буни биргаликда енгамиз. Давлатимиз томонидан пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланиш, тадбиркорликка кенг йўл очиб, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор самарали ишлар йўлга қўйилди.

Сиз,биз, атрофдагилар соғлом- қачонки белгиланган карантин қоидаларига амал қилсак.Ҳозир барчамиз учун синовли вазият.  Мутахассислар,  соҳа вакиллари уйда қолишингизни энг мақбул йўл деб билишмоқда.Айниқса, ёши улуғларимизни асрайлик.  Кўчага чиқиб,  ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавф остига қўйманг.  Аксинча,  уйда қолиб,  мазкур занжирни узайлик.

Мустаҳкам соғлиқ сизни тарк этмасин!

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar

      Fotogalereya

      • 1.jpg
      • 2.jpg
      • IMG_20200312_161137_029.jpg