Президентнинг Наманганга сафаридан асосий янгиликлар

  • Шавкат Мирзиёев Попда фойдаланилмай ётган ерда ташкил қилинган мева-сабзавотчилик кластерига ташриф буюрди. Шу ерда президент вилоятдаги туманларни муайян қишлоқ хўжалик экинларига ихтисослаштириш, Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларини боғдорчиликка йўналтириш лозимлиги ҳақида гапирди ва шу бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқишга топшириқ берди.
  • Президент Чортоқ туманида 1000та иссиқхонани ўз ичига олган лойиҳа билан танишди. Иссиқхоналарнинг ҳар бири алоҳида оилаларга берилган, 2 сотих майдондаги бир иссиқхона бир йилда камида 13-18 миллион сўм даромад келтиради.
  • Учқўрғон туманида, Норин дарёси бўйидаги корхонада ноёб балиқлар етиштирилмоқда. Бу орқали маҳаллий супермаркетларда форель балиғи нархи икки баробар арзонлашади. 
  • Поп ва Чустда жун етиштириш ва қайта ишлаш кластери тузилади, 1,5 минг хонадонга 20 мингта қўй ва эчки тарқатилади. Паррандачилик йўналишида эса 39 та лойиҳа амалга оширилади, 440 та иш ўрни яратилади. Тижорат банки томонидан асаларичилик йўналиши бўйича ҳам 46та лойиҳа молиялаштирилади.
  • Наманганда «Обод ва хавфсиз маҳалла» концепцияси тақдимоти ўтказилди. Мазкур дастур Наманган шаҳрининг онлайн режимда ишлайдиган бош харитаси ҳисобланади. Дастурга шаҳар бўйича 6 мингта камера уланади.
  • Вилоятда 16,3 триллион сўмлик лойиҳалар ҳисобига 55 минг янги иш ўрни яратилади. Давлат раҳбари туман ва шаҳарлар кесимида вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва ушбу лойиҳалар учун 80 миллиард сўм маблағ ажратилиши, ижтимоий соҳа ва инфратузулма объектлари учун республика бюджетидан қўшимча 100 миллиард сўм маблағ ажратилишини маълум қилди.
  • Наманган шаҳри таркибида аввалдан мавжуд бўлган, 2004 йилда тугатилган Давлатобод тумани қайта ташкил этилади. Президент шаҳар аҳоли сони ортиб бораётгани ва шунга яраша ҳал этилиши зарур бўлган масалалар кўлами ҳам ортиб бораётганини айтиб, Давлатобод туманини қайта ташкил этишни таклиф қилди. 

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar

      Fotogalereya

      • 1.jpg
      • 2.jpg
      • IMG_20200312_161137_029.jpg