КИМЛАР НОТАРИУС БЎЛИШИ МУМКИН ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги 2019 йил 9 сентябрдаги 

ПФ-5816-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилинаётганлиги сабабли, кўпчилик фуқаролардан нотариус бўлиш учун қўйилган талаблар юзасидан кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 

2-моддасига кўра Йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин. Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.

Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс — уч йил мобайнида.

Нотариус ёрдамчи, стажёр, шунингдек нотариал фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ходимларга эга бўлиши мумкин.

Қонунининг 22 моддасини 4-қисмида Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрини ишга қабул қилиш Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси тавсиясига асосан ушбу бошқарма томонидан бириктирилган нотариус томонидан амалга оширилишлиги. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан нотариус стажёрини ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Чуст туман адлия   бўлими бошлиғи   Б.Алимов

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar

      Fotogalereya

      • 1.jpg
      • 2.jpg
      • IMG_20200312_161137_029.jpg