×

Внимание

Folder doesn't exist or doesn't contain any images

2016 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида

2016 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) 65-моддаси, “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17, 22-моддаларига хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 19 июлдаги “Ҳак тўланадиган жамоат ишларини ташкил килиш тўғрисидаги Низомни тасдиклаш ҳақида”ги 353-сон карори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш кидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш марказида руйхатга олинган фуқароларга уларни вактинча иш хаки олиш ва иш кидираётган даврида уларни моддий жихатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт- шароитлар яратиш, биринчи марта иш кидираётган ва касби бўлмаган шахсларни мехнат фаолиятига жалб килиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

 ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Чуст туманида 2016 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиклансин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар рахбарларига:

    иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;

   жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг махаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича - эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи махаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан;

  бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича - етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига амалга оширилсин;

   туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар килинсин.

3.Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Б Маллаев):

корхона ва ташкилотлар рахбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан катъий назорат ўрнатилсин;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон килинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари  зиммасига юклатилсин.

 

  Туман хокими  А.Абдулҳодиев

2016 йил 26 август

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar