• IMG_20190831_190040_756.jpg
  • IMG_20190904_210002_005.jpg
  • IMG_20190924_140841_8622.jpg

Yangiliklar

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида 2019 йил  5 февралда ПФ-5655 сонли Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони тасдиқланди. Ушбу фармонда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари кенг қамровли тадбир бўлиб, кетма-кет ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган   учта босқични ўз ичига олади. Биринчи босқичда (3 йилгача бўлган муддат) қуйидаги ишлар амалга оширилади, аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланади, аҳолини рўйхатга олиш тадбири дастурини, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилишни ташкил этиш услубияти ишлаб чиқилади, аҳолини синов асосида рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ишлари олиб борилади, ҳар бир рўйхатга олувчиларни ўз ҳудуди бўйича хариталар билан таъминланади, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ва аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг ташкилий режаси тузилади, ҳар бир хонадон рақамланиши ва кўчалар номланишини амалга оширилади, замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш, унинг ўтказилишини назорат қилиш, якуний натижаларни олиш ва тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш орқали тадбир мониторинг қилиб борилади. Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган давр) бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ишлари амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш тадбири материаллари қайта ишлаш учун ихтисослашган тузилмаларга тақдим этилади. Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган давр) қуйидагилар амалга оширилади.   Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади, аҳолини рўйхатга олиш тадбири материалларини автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланади, бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилиш ишлари амалга оширилади, аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олинади, аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижаларини эълон қилиш ва уларни тарқатиш ишлари амалга оширилади.
Чуст туман ҳокими Охунов Баходир Жўраевичнинг  кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум, ҳурматли Ташаббускор тадбиркорлар !  Мамлакатимизда аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишда муҳим ўринга эга бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг тизимли муаммоларини ҳал этиш мақсадида, охирги йиллар мобайнида бир нечта Президент Фармонлари ва қарорлари қабул қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, ҳудудларда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб давлат хизматларини кўрсатиш тартиблари янада соддалаштирилди, ушбу хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди.
Бу йил чустликлар учун баракали келди. Барча сохада иўлгани каби қишлоқ хўжалигида хам талай муваффаятарга эришилди. Дастлаб давлатга 30 минг тонна – “ғалла” етказиб берилди. Пахта ва ғаллачилик йўналишида фаолият олиб бораётган 324 та фермер хўжалиги туман туман иқтисодиёти ривожига муносиб улуш қушмокда. 4004 гектар майдонда пахта етиштирган омилкорлар хам куни кеча шартнома режасини 10253 тонна қилиб, ошириб уддаладилар. Эришилган муваффақиятда “Наби собир”, “Бекнур”, “Нур”, “Давроббек Ғайбулло”, “Ахча” каби ўнлаб фермер хўжаликларини ахди қатъий, шизоати баланд пахтакорларнинг хисаси ката булди. Махалларда кўнгилли бўлиб пахта йигимига хашарга чиққан теримчиларга муносиб шароитлар яратилиб, терим пуллари вақтида вақтида берилди. Илғорларга ва отрят рахбарларига турли маиши техника жихозлари, уй рўзғор буюмлари совга қилинди. Кўрсатилга бундай эътибор ва рағбат теримчилар ғайратини янада оширди.   Жумладан “Наби Собир”  фермер хўжалиги пахтачиликда тумандаги 40 центнерчи фермер хўжаликлари қаторида туради. “Нкрафшон” ММТП худудидаги 95.6 уектар ерда дехқончилик қилган хўжалик аъзолари бир неча йиллардан бери асосий тармоқ хисобланган пахта ва ғаллачиликдан залворли ютуқларга еришиб келмоқдаю. Туман биринчиликлардан бўлиб 127 тонна 1-навли пахта топширди.
Кеча М.Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари" Республика кўрик танловинингВилоят босқичи Вилоят санъат мактабида бўлиб ўтди. Маданият маркази рақс тўгараги қатнашчиси Сарвиноз Боқижонова фахрли 3-ўринни қўлга киритди.  
Сайёр қабул пахтазорга кўчирилди
  Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва муаммоларга ижобий ечим топиш, бир сўз билан айтганда одамлар билан юзма-юз мулоқотда бўлиш бугуннинг долзарб вазифларидан бирига айланди. Хусусан, сектор мутасаддилари томонидан бу борадаги ишлар самарали йўлга қўйилган.  Вилоят 4-сектор раҳбариятининг ана шу масалаларга қаратилган галдаги  сайёр қабули Чуст туманининг “Хисорак” МФЙ да ўтказилди. Туман халқ қабулхонаси мудири ва мутасадди ташкилотлар вакиллари жам бўлган  очиқ мулоқотда маҳалла оқсоқоллари томонидан мавжуд муаммолар ўрганилди ва ижроси назоратга олинди. Яна бир жиҳат, ҳар бир сайёр қабулда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркасининг ташкил этилаётганида. Унда рўзғор учун барча маҳсулотлар бозорлардан арзон нархларда сотилмоқда. Маҳалла раиси ҳудуддаги ишсиз фуқаролар айни пайтда пахта теримига жалб қилингани сабабли мазкур учрашувда иштирок эта олишмаётганини таъкидлади.  Шу боис ташкилот раҳбарларининг барчаси пахтазорга қараб йўл олишди. Сайёр қабул ўз-ўзидан пахтазор даласига кўчди. Бу ердаги хотин-қизларнинг оқ олтинни нес нобуд қилмай биринчилардан териб олишга астойдил киришганини хис қилиш қийин эмас. Мулоқотдаги асосий муаммо ичимлик сувининг йўқлиги. Бу масала юзасидан албатта тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши таъкидланди. Шунингдек, учрашув давомида фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар ва тавсиялар берилиб, йўл-йўриқ кўрсатилди. - “Ҳеч қачон пахтазорга бизни истаб келиб, муаммоларимизни ўрганишади деб ўйламаган эдик. Мана бугун ана шундай воқеага гувоҳ бўляпмиз. Албатта бундан жуда хурсандмиз. Дардимизни тинглаш билан бирга шароитларимизни ҳам ўрганишди”,-дейди Зулҳумор Маҳкамова. Мулоқотда мутасаддилар пахтазордаги теримчиларга яратилган шароитларни ҳам ўргандилар. Бу аёллар кунига 120-130 килограмдан пахта териб давлатимиз хирмонини оқ олтинга тўлишига ўзларининг муносиб хиссаларни қўшишяпти.  Қувонарлиси оила бюджетига ҳам даромад олиб киришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳоли билан юзма-юз учрашиш ва уларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар фуқароларга янада умид бахш этмоқда. Шу жиҳатдан пахтазордаги самимий мулоқот ҳам теримчиларга куч-ғайрат тухфа этди. Вилоят ДСБ матбуот хизмати         
Хабарингиз бор.
Чуст тумани қишлоқ ҳўжалик коллежида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари Вилоят, шахар, туман депутатлигига номизодларни одилона сайланишларини таьминлаш мақсадида сайлов участка окуруги рахбари ўринбосарларига 2 кунлик ўқув семинар тренинг ўтказилаётганлиги хақида маьлумот берган едик. Ушбу семинар тренинг ўз нихоясига етди. Эндиликда  18-сентябрдан 20-сентябрга қадар окурог райислари котибларига ўқув семинар тренинг ўтказилади.
Сайлов мазмун моҳиятинг тушунтириш учун 2 кунлик семинар тренинг бўлиб ўтмоқда.
Хабарингиз бор. Чуст тумани қишлоқ ҳўжалик коллежида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари Вилоят, шахар, туман депутатлигига номизодларни одилона сайланишларини таьминлаш мақсадида сайлов участка окуруги рахбари ўринбосарларига 2 кунлик ўқув семинар тренинг бўлиб ўтмокд.
Дунё бўйлаб телерадиоканалининг БИР ЎЛКАКИ кўрсатувининг Чуст туманидаги тасвирга олиш ишлари якунига етди.
Хабарингиз бор, 5 сентябир куни туманимизга Фарход Бобoжонов бошичилигида БИР ЎЛКАКИ кўрсатуви ижодкорлари ташриф буюрган эди. Ташриф давомида, туманимиздаги диққатга сазовор жойлар, миллий урф одатларимиз ҳамда зиёратгоҳларни тасвирга олиш ишлари олиб борилди. ташрифнинг биринчи куни, Чуст туманидаги Мавлоно Лутфиллоҳ номидаги маданият ва истироҳат боғида, Фолклор чиқишлари тасвирга олинди. Ташрифнинг иккинчи кунида Олмосдаги 21-мактабда, шоира Хосият Рустамова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди, тадбирда ўқитувчи ва ўқувчилар, шоиранинг мухлислари қатнашиб бевосита савол-жавоб қилиш имконига ега бўлдилар. Учрашув кўтаринки рух ва юқори савияда ўтди. Ташрифнинг сўнгги куни Мавлоно Лутфиллоҳ номидаги маданият ва истироҳат боғида, маҳалла фуқоролар йиғини раислари ўртасида ош танлови бўлиб ўтди. Шунинг билан  Дунё бўйлаб телерадиоканалининг Чуст туманига ташрифи якунига етди.    
Arxiv
×

Внимание

Folder doesn't exist or doesn't contain any images

   

Manzil

161100, Chust shahri

Tel: (0-369) 42-33-741, 42-33-600

E-mail: chusttumhok@umail.uz

 

E'lonlar va tanlovlar