Чуст туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Ариқбўйи, Варзигон, Қизилтепа маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички кўчаларда асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Мазкур Низом "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 202З-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унга кўра Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги 710-сон қарори билан тасдиқланган З.4-илова 4-шакл "Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотлами йиғиш бўйича саволнома" ҳамда З.2-илова 2-шакл "Шахсга оид саволнома" асосида амалга оширилади. Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда Махсус ташкилотлар) ҳудудида жойлашган ҳар бир турар-жой бинолари ва ётоқхоналардаги шахсий уй хўжаликлари учун 3.1-илова 1-шакл "Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати", зарурй бўлганда эса, аҳолини рўйхатга олиш варағининг бошқа шакллари тўлдирилади.

✅ Чуст туманидаги Янгиобод ва Қизилтепа МФЙда мобиль гуруҳлар базасида Мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лойиҳаси асосида 47-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қошида мобиль гурухлар ташкил қилинди. Унинг очилиш маросимида туман ҳокими Бекзод Хамдамов, Вилоят МТБ бошлиғининг ўринбосари, шунингдек сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

✅ Ушбу лойиха Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилиб, унга 740 млн сўм маблағлар сарфланган. Бу мобил гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган ISUZU НC 40 автобусларида ташкил этилади.

✅ Мобиль гуруҳларни мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалардан шакллантирилади. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этилади, мобиль гуруҳларни ўқув-услубий, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, миллий маданий-тарихий бойликларни акс эттирадиган ҳамда болаликдан китоб ўқишга қизиқишни оширадиган бадиий адабиётлар билан таъминланган.✅ Илғор хорижий тажрибани инобатга олинган ҳолда, Давлат стандартлари асосида мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратилган, мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш учун хизмат қилади.

✅ Ота-оналарга болаларнинг илк ривожланиши, уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатади.

Ўзбекистон Республикасида 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби тўғрисида  низом тасдиқланди.

Қандай камчилик бор? Фойдаланиб қолинглар. Шу баҳона муаммо ечимини топади, - вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Шоён" маҳалласидаги 29-мактаб ўқувчилари билан учрашар экан уларни қийнаётган муаммолари, қизиқтирган масалаларини сўради.

400 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида бир смена асосида ўқув ташкил қилинган. Мулоқот давомида таълим сифати, ўзлаштириш кўрсаткичлари таҳлил этилди.

Куни-кеча янги ўқув йили бошланган таълим муассасаларида шароитларни яхшилаш билан биргаликда таълим сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.