Чуст туманида узумчиликни янада ривожлантириш мақсадида 2-сектор ҳудудидаги қарашли Ахча қишлоғида вилоят семинари ташкил этилди. Унда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқарма бошлиғи Азизбек Абдусаломов, Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов шунингдек, сектор раҳбарлари ва соҳа вакиллари иштирок этишди. Тадбирда саноатбоп токзорлар учун ажратиладиган субсидиялар, узумчилик тармоғининг такомиллашуви ва истиқболи хусусида фикрлар алмашилди. Таъкидландики, бунда аввало ўзлаштирилмаган ерлар обод бўлади. Пировардида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, уни қайта ишлашга йўналтирилади. Энг асосийси, янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йил 13 августдан 02 сенябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд махаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомад қилувчи ахолилар учун ахамиятга бўлган жами 233 та таклифларга овоз берилди. Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига махаллий бюджетнинг қўшимча манбалари хисобидан 9 152.0 млн сўм ажратилди. Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 35 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди.Жумладан:1-ўрин: Чуст туман 5-сонли мактабни девор қисмини янгилаш киритилган таклиф (суммаси 200.0 млн.сўм) -1037 та овоз; 2-ўрин: Чуст туман 56-сонли мактабни синиф хоналарининг пол қисми таьмирлаш киритилган таклиф (суммаси 300.0 млн.сўм) -996 та овоз; 3-ўрин: Шувар МФЙ Гулистон куча аҳолисига тоза ичимлик сув билан таъминлаш киритилган таклиф (суммаси 85.0 млн.сўм) -732 та овоз; 4-ўрин: Чуст туман Олмос шахарчаси Булоқбоши МФЙ оқсув кўчаси йўлини таъмирлаш ва спорт майдончалари қуриш киритилган таклиф (суммаси 950.0 млн.сўм) -668 та овоз; 5-ўрин: Чуст туман Зарафшон МФЙ аҳолисини тозза ичимлик суви билан таьминлаш киритилган таклиф (суммаси 248.8 млн.сўм) -597 та овоз; 6-ўрин: Чуст туманидаги 68- сонли мактабга спорт зал қуриш киритилган таклиф (суммаси 400.0 млн.сўм) -527 та овоз; 7-ўрин: Чуст туманидаги 67-сонли мактаб хожатхонасини замонавий қуриш таъмирлаш ишлари хамда йулакларни асфалтлаш киритилган таклиф (суммаси 200.0 млн.сўм) -470 та овоз; 8-ўрин: Чуст тумани Дўзанда МФЙ худудида жойлашган болалар спорт залини жорий таьмирлаш киритилган таклиф (суммаси 450.0 млн.сўм) -389 та овоз; 9-ўрин: Чуст туманидаги 52-сонли мактаб хожатхонасини таъмирлаш киритилган таклиф (суммаси 50.0 млн.сўм) -372 та овоз; 10-ўрин: Чуст туманидаги 33-сонли мактабгача таълим ташкилотига фаоллар хонаси қуриш киритилган таклиф (суммаси 500.0 млн.сўм) -348 та овоз; 11-ўрин: Чуст туман Садача МФЙ биносини жорий таъмирлаш киритилган таклиф (суммаси 145.0 млн.сўм) -302 та овоз; 12-ўрин: Чуст туман Дам МФЙ биносини қуриш киритилган таклиф (суммаси 100.0 млн.сўм) -301 та овоз; 13-ўрин: Чуст туман тиббиёт бирлашмасини мебел жихозларини янгилаш киритилган таклиф (суммаси 170.0 млн.сўм) -275 та овоз; 14-ўрин: Чуст туман СККД биноси иссиқлик тизимини таъмирлаш киритилган таклиф (суммаси 50.0 млн.сўм) -271 та овоз; 15-ўрин: Чуст туманидаги 49-сонли мактабга замонавий кўринишдаги хожатхона қуриш киритилган таклиф (суммаси 140.0 млн.сўм) -261 та овоз; 16-ўрин: Чуст туман Варзик ҚОП биносини таъмирлаш киритилган таклиф (суммаси 538.0 млн.сўм) -256 та овоз; 17-ўрин: Чуст туман Баймок МФЙ худудидаги ички йулларни 1 км масофани асфальтлаш киритилган таклиф (суммаси 268.0 млн.сўм) -251 та овоз; 18-ўрин: Чуст туманидаги 15-сонли мактаб хожатхонасини ички кисимини таъмирлаш киритилган таклиф (суммаси 29.9 млн.сўм) -248 та овоз; 19-ўрин: Чуст туман Тоймособод МФЙ Собир Рахимов ва Беруний кўчаси аҳолисига тозза ичимлик суви тортиш учун 40 ли 1.5 км, 76 ли 1.0 км, 90 ли 1.2 км полиэтилен труба олиш киритилган таклиф (суммаси 109.6 млн.сўм) -248 та овоз; 20-ўрин: Чуст туман Хисорак МФЙ га тозза ичимлик суви билан таъминлаш киритилган таклиф (суммаси 298.7 млн.сўм) -237 та овоз; 21-ўрин: Чуст туманидаги 12-сонли мактаб хожатхонасини таъмирлаш киритилган таклиф (суммаси 140.0 млн.сўм) -236 та овоз; 22-ўрин: Чуст туманидаги 33-сонли мактабга хожатхона қуриш киритилган таклиф (суммаси 95.0 млн.сўм) -228 та овоз; 23-ўрин: Чуст туман Варзик, Юқори Карнон МФЙ худудлариларидаги кўчаларни шағаллаштириш киритилган таклиф (суммаси 128.8 млн.сўм) -226 та овоз; 24-ўрин: Чуст туман тиббиёт бирлашмасини кириш кисмларини асфальтлаш киритилган таклиф (суммаси 350.0 млн.сўм) -225 та овоз;  ♾, [13.09.21 09:45][Переслано от ♾]25-ўрин: Чуст туман Боло МФЙ литцей кучасидаги ахолига тозза ичимлик суви тортиш учун 89 Д -500 метр полиэтилен туруба олиш киритилган таклиф (суммаси 35.5 млн.сўм) -224 та овоз; 26-ўрин: Чуст туман Резаксой МФЙ Гова кучаси, Истиклол кўчаси, ёшлик кўчаларига аҳолига тозза ичимлик суви билан таъминлаш киритилган таклиф (суммаси 600.0 млн.сўм) -223 та овоз; 27-ўрин: Чуст туман шахар марказларига кузатув камера ўрнатиш киритилган таклиф (суммаси 518.4 млн.сўм) -222 та овоз; 28-ўрин: Чуст туман Янгичак МФЙ сиёб кучаси ахолисини тозза ичимлик суви билан таъминлаш киритилган таклиф (суммаси 32.0 млн.сўм) -222 та овоз; 29-ўрин: Чуст туман Янгиер МФЙ аҳолисини тозза ичимлик суви билан таъминлаш киритилган таклиф (суммаси 900.0 млн.сўм) -220 та овоз; 30-ўрин: Чуст туман Коракапа МФЙ Олмазор ва Кўл бўйи кўчалардаги аҳолига тозза ичимлик сувини тортиш учун 2.0 км полиэтилен туруба олиш киритилган таклиф (суммаси 129.0 млн.сўм) -219 та овоз; 31-ўрин: Чуст туманидаги 1-сонли мактаб хожатхонасини таъмирлаш киритилган таклиф (суммаси 60.0 млн.сўм) -216 та овоз; 32-ўрин: Чуст шахри марказий кўчаларига тунги ёритиш чирокларини ўрнатиш киритилган таклиф (суммаси 488.6 млн.сўм) -216 та овоз; 33-ўрин: Чуст туман Майдон МФЙ биносини таъмирлаш киритилган таклиф (суммаси 10.0 млн.сўм) -212 та овоз; 34-ўрин: Чуст туман Мунчоктепа, Бозорбоши МФЙларга аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъмирлаш максадида 5,5 км тармокларини мукаммал таъмирлаш ва 1,5 км масофага янги сув тармогини тортиш киритилган таклиф (суммаси 327.9 млн.сўм) -212 та овоз; 35-ўрин: Чуст туман Кизилтепа МФЙ биносини янги куриш киритилган таклиф (суммаси 103.5 млн.сўм) -212 та овоз; Чуст туман Хокимлигининг Молия бўлими.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон қарори, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг 4-ташаббуси ижросини таъминлаш ҳамда “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказиладиган “Китобхонлик ҳафталиги”га “Фарзандларимиз келажаги учун китоб берайлик” шиори остида Чуст туманидаги ҳар-бир мактабгача таълим ташкилотларида жорий йилнинг 14-15-16-17 сентябрь кунлари “Зиё нашр” нашриёти томонидан энг арзон ва юқори сифатдаги китоб савдо ярмаркалари карантин талабларига риоя қилган ҳолда барча ота-оналарни жалб этиб юқори ва кўтаринкилик рухида ташкил этилмоқда.

Бу тадбир Чуст туманидаги 80 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилади. Тадбирга 10 мингдан ортиқ болажонларнинг ота-оналари иштирок этиб фарзандлари учун қизиқарли китоблар қолаверса ўзлари учун хам бадиий адабиётларни харид қиладилар.

Шунингдек, ўтказиладиган тадбирни ташкиллаштиришда ва унга ота оналарни жалб этиб савдо ярмаркасини энг яхши ташкил этган мактабгача таълим ташкилотлари учун “Зиё нашр” нашриёти тарафидан тадбир якунида 6 та ўринга алохида қиммат бахо совгалар берилиши белгиланган.Жумладан: 1-ўрин учун (43 дюмли телевизор), 2-ўрин учун (пишириш печи), 3-ўрин учун (электромейсрофка), 4-ўрин учун (ваучер), 5-ўрин учун (энг сара китоблар жамланмаси), 6-ўрин учун (Энг сара китоблар жамланмаси) берилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни китобга ва билим олишга бўлган қизиқишини илк ёшдан мактабгача таълим давридан бошлаб ривожлантиришдир.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олиб аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлаш; Ҳудудларни аҳоли сонидан келиб чиқиб белгиланган тартибда рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлинишини таъминлайди ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш; маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва квартираларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлаш; жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлаш; аҳолини рўйхатга олувчи ҳодимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этиш; аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жихозланган вақтинчалик бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлаш; аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа хужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлаш; зарур транспорт ва алоқа воситалари тақдим этилиши,аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш якуни бўйича белгиланган тартибда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва тегишли хужжатларнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритиш учун топширилишини таъминлаш, аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўйича ишларнинг мувофикдаштирилишини ташкил этади.

Жорий йилнинг 22 август кунидан 4 сентябр кунига қадар ўтказилган “Армия 2021” халқаро армия ўйинларида иштирок этган миллий армиямиз ўғлонлари жонажон юртимизнинг қудрати ва салоҳиятини яна бир бор, тўла тўкис кўрсата олди. Дунёнинг 11 та давлати ҳудудида ўтказилган мусобақаларда 42 та давлатнинг жами 277 нафар жамоаси, бошқача айтганда 5000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ўзаро куч синашди. Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси ҳам ушбу нуфузли мусобақаларнинг 24 йўналиши бўйича муносиб иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, мазкур беллашувлар давомида вакилларимиз 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мусобақа ташкилотчисидан кейин фахрли 2-ўринни эгаллади. Айтиш керакки, мазкур мусобақалар давомида жамоалар томонидан жами 37 та рекорд натижа қайти этилган бўлиб, шундан 10 таси Ўзбекистон Республикаси хисобига ёзилди.Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси бундай натижаларга эришишларида бизнинг сафдошларимизнинг улкан меҳнатлари ва шижоатлари ётибди.Таъкидлаш керакки, миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳияти ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олийжаноб халқимизнинг бирлиги ва хамжихатлигидадир.

Чуст туман ҳарбий қисмда мусобақада қатнашганлар тақдирландилар. Ушбу жараён Туман ҳокими Бекзод Хамдамов ва сектор раҳбарлари иштирокида тантанали тарзда ўтказилди.