Бугун 17 сентябрь куни соат 09.00да Чуст туман ҳокимлигида "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▶️ Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:

✅ Истиқлолнинг 30 йиллиги: натижалар ва келажакдаги марраларМаърузачи: Мухитдинова Феруза АбдурашидовнаТошкент давлат юридик университети профессори ✅ Президент сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишдаги очиқлик ва ошкораликни таъминлаш масалалари Маърузачи: Курбанкулов Суяржон Машарифович Марказий сайлов комиссияси аъзоси

✅ Маҳорат мактаби, матонат мактаби бу! Маърузачи: Гафуров Омон ФайзуллаевичЎзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бош котиби

✅ Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

Чуст туманидаги Маданият саройида тумандаги 1-сектор сайлов участкаларининг раис, раис ўринбосарлари, котиб ва аъзолари учун туман адлия бўлими билан ҳамкорликда ўқув семинар тренинг жараёни бошланди.

Маърузачи туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Қосимов Жаҳонгир

Мавзу:Сайлов жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш механизми

Хabaringiz bor, joriy yil Yaponiyaning Tokio shahrida bo‘lib o‘tgan Paralimpiya o‘yinlarida Nozimaxon Qayumova oltin medalni qo‘lga kiritdi.

Ayollar o‘rtasida para yengil atletikaning nayza uloqtirish turida F13 klassida hamyurtimiz Nozimaxon Qayumova oltin medalni qo‘lga kiritdi.Tajribali sportchimiz 42.59 metr natija bilan birinchi bo‘ldi.

Bugun Chust tuman "Mavlono Lutfulloh" nomidagi madaniyat va istirohat bog‘ida chempionni kutib olish marosimi bo‘lib o‘tdi. Unda tuman hokimi Bekzod Hamdamov, sektor rahbarlari, sport ustalari ishtirok ketishdi.

-Men barcha muvaffaqiyatlar zamirida tinimsiz mehnat yotishini yana bir bor guvohi bo‘ldim. O‘z ustimda ishlashimda esa ustozlarim sababchi.Ularga cheksiz minnatdorlik bildiraman,- deydi Nozima Qayumova.

Eslatib o‘tamiz, Nozimaxon Qayumova Rio-2016 yozgi Paralimpiya o‘yinlarida ham oltin medalni qo‘lga kiritgan edi.

Далаларда пахталар очилиб, чаққон қўлларга маҳтал бўлиб турибди. Эрта-индин теримга расман киришилади.

Халқимизда ҳар бир мавсум олдидан яхши ниятлар қилиб, эҳсон дастурхони ёзиш одатга айланган. Бугун эрталабдан туманимиздаги фермерлар, нуронийлар таклиф этилиб, ана шундай маросим ўтказилди.

Шу билан биргаликда теримга тайёргарликни пухта қилиш, ҳашарчиларга тўла шароит яратиш, пахтани хом термаслик каби вазифалар туман мутасаддилари томонидан яна бир бор фермерларга эслатилди.

Қалб қўри, меҳр ва қаттиқ меҳнат эвазига яратилган ҳосилни уюшқоқликда йиғиштириб олишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини тилаб, дуои фотиҳа қилинди.

«Чуст туманида иқтидорлар кўп, имконият етарли. Устозлар-мураббийлар битта иш талаб қилинади: ёшларга чуқур билим, замонавий кўникма, тарбия бериш. Ахборот коммуникация -технологиялари соҳасини ривожлантириш бугунги кун талаби. Масалани ичига кириш лозим, юзаки ёндашув эмас, амалий иш керак. «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига барча мактабларни тўла жалб этиш вазифамиздир», - туман ҳокимлигида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшидбек Баҳодиров, вилоят ҳокимлиги АКТ ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Ахунбабаев, "IT-Park" вилоят филиали раҳбари Муҳаммадали Убайдуллаев, Медиа Департамент раҳбари Анвар Икромлар иштирок этишди.

Медиа Департамент