×

Внимание

Lack of access rights - File 'http:/storage.kun.uz/source/7/RBFfU1gbRavhAr3vBMpChUbtZmbzPAWA.jpg'
Lack of access rights - File 'http:/storage.kun.uz/source/7/fG7wk5SszfwNtaBdHHISkEf1DchTH0Mj.jpg'

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 28 кун қолди. —————✅ До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 28 дней.

Бугун Чуст туман халқ таълими бўлимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган устозлар даврасида "Устозлар эъзозимизда" байрам тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда 100 нафарга яқин фахрийлар дастурхон устида жамланиб "Устозлар ва мураббийлар куни" муносабати билан қутландилар.

Тадбир доирасида фахрий халқ таълими бўлими мудирлари, фан услубчилари, узоқ йиллар директорлик лавозимида ишлаган устозлар жамланиб дилдан суҳбатлашдилар.

Чуст туман ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтмоқда

Ушбу ўқув Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, ўқув соатида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот берилмоқда. Ҳусусан Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишмоқда:

✅ “Шанхай руҳи” тамойиллари асосидаги минтақавий шериклик

✅ Сайлов жараёнида ёшларнинг иштироки

✅ Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон умумий ташқи қарзи 6 фоизга ёки 2 млрд долларга ошиб, 35,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Фото: Paul Yeung/Blomberg

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ҳажми жорий йилнинг бошига нисбатан 6 фоизга ёки 2 млрд долларга ошгани ҳолда 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, 35,9 млрд долларни (жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 млрд доллар) ташкил қилмоқда.

Хусусан, йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 3 фоизга ёки 627,9 млн. долларга ўсиб 22 млрд долларни, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 11 фоизга ёки 1,4 млрд долларга ўсиб 13,9 млрд долларни ташкил этган.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида давлат ташқи қарзи бўйича 353,4 млн доллар миқдордаги асосий қарз ва 206,5 млн доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари эса асосий қарз бўйича 1,6 млрд доллар ва фоиз тўловлари бўйича 238,8 млн долларни ташкил қилган.

Бунда асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини банклар, нефт-газ ва энергетика соҳасидаги корхоналар амалга оширган.

Марказий банк маълумотларига кўра, умумий ташқи қарз ўсувчан тенденцияга эга бўлиб, ундаги ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатдики, давлат ташқи қарзи ўсиши ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳланса, хусусий секторда эса асосан тижорат банклари ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари томонидан янги қарздорликларнинг жалб қилиниши ва асосий қарзларнинг қисман сўндирилиши ҳисобига ўсиш кузатилган.

Аввалроқ, Молия вазири Тимур Ишметов 2021 йил учун 5 миллиард доллар миқдорида ташқи қарз жалб қилиш белгиланганини маълум қилганди. 2020 йилда эса олинган давлат ташқи қарзлари 5,4 миллиард долларни ташкил этган.

Чуст туман "Бирлик" МФЙ биносида Маҳалла ҳудудудида "Аёллар дафтари" га киритилган хотин-қизлар ва ҳукукий маслаҳатга муҳтож аёллар билан "Жиноят ишлари" бўйича Чуст туман суди раиси Бадриддинов Саиджон ва "Фуқаролик ишлари" бўйича Чуст Туманлараро суди раиси Юлчиева Соҳиба ҳамда "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими" бош мутахассиси Абдурахимова Мамлакат шунингдек РМММ Чуст туман бўлинмаси раҳбари Саидахон Насимхонова билан биргаликда мулоқот ўтказилди.

💠 Мазкур давра суҳбатида 30 нафарга яқин аёллар ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан маълумотларга эга бўлишди. Аксарият мурожаатлар алимент ундируви, ногиронлик нафақаси кабиларни ташкил этди.

💠 Ташкилотчилар томонидан бу каби учрашувларни қолган маҳалладарда ҳам ўтказиш режалаштирилган.