Ўзбекистон Республикасида Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби қуйидагича амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида: болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да; ижтимоий муассасаларда; диний муассасаларда; шифохоналарда ва бошка соғлиқни саклаш ташкилотларида; зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида; қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халкаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халкаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халкаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди. https://t.me/statistika_237

🔘 Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади — Президент қарори

🔹 Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, Парламент ва Вазирлар Маҳкамасининг муассислигида Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади.

Унинг асосий мақсадларига эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини, чин етимларни, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган болаларни даволаш, уларнинг таълим олишини, уй-жой билан таъминланишини ҳамда касб эгаллашларини қўллаб-қувватлаш киради.

Болалар жамоат фондининг асосий пул маблағлари давлат бюджети ҳисобидан 2021−2022 йилларда маблағларни амалда ўзлаштирилишига қараб 100 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам ва бошқа маблағлар ҳисобига шакллантирилади.

"Пахта терими учун ўз вақтида пулини оляпмиз. Бизни қувонтиргани - оддий бир теримчига бўлган эътибор! Бундан руҳланамиз! Вилоят ҳокимининг сўзлари руҳимизни кўтарган бўлса, эътиборлари иш унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатади",-дейди илғор теримчи Гулнора Мадалиева.

Чуст туманидаги "Норхўжаев" ММТП ҳудудидаги "Йўлдошали Ғоипов" фермер хўжалиги дала майдонларини кўздан кечирган Шавкатжон Абдураззақов масъулларга кўрсатмалар берди.

25 гектар майдонда, чигитнинг "Наманган-34" нави етиштирилиб, 35 центнердан ҳосил олинмоқда.

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 21 кун қолди. —————✅ До выборов Президента Республики Узбекистан остался 21 день.

УЛУҒЛИК ВА МАРТАБАЛИК ЭГАЛАРИ, БАЙРАМ МУБОРАК!

Билимдан кучлироқ куч йўқ, дейишади донолар. Бу хулосанинг ҳақлигини устозлар мисолида кўрганимиз учун ҳам мазкур касб эгаларини беҳад ҳурматлаймиз. Келажагимиз мевалари-фарзандларимиз тарбиясини уларга ишониб топширамиз.

Дарҳақиқат, ўқитувчиликдан улуғроқ, устозликдан юқори мартаба бўлмаса керак. Ўқитувчи инсон қалбини яхшиликларга, эзгуликларга очувчи буюк зот. Дунёнинг олий минбарларидан туриб сўзлаётган ҳам, ўз ютуқлари билан Ўзбекистонни оламга танитаётган ҳам, унинг салоҳиятларини кўз-кўз қилаётганлар ҳам аввало муаллимдан ҳарф ўрганган, таълим-тарбия олган инсонлардир.

1 октябрь-Устоз ва мураббийлар куни туманимизда ҳам кенг нишонланди. Ташкилланган тадбирга соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар, бугунги кунда тиним билмай фидоийлик кўрсатаётган азиз инсонлар таклиф этилдилар.

Туман ҳокими Бекзод Хамдамов ардоқли касб эгаларини байрам билан муборакбод этиб, уларнинг шаънига энг гўзал тилакларни билдирди. Янги Ўзбекистон равнақи учун муваффақиятлар мустаҳкамланишини изҳор этди.

Байрамга ярашиқли равишда бир гуруҳ фаоллар вилоят халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлимининг Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.