💠 Авваллари уйда ўтириб, фақатгина буюртма асосида тикувчилик қилиб, даромад топган Варзик қишлоғи "Пилол" маҳалласидаги опа-сингиллар бугун муайян ишга эга бўлишди. Бу ерда чеварчиликни ўзлаштирган опа-сингиллар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ, уйда ушбу ҳунар билан шуғулланганда ҳадеганда буюртма бўлавермайди.

💠 Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувига ихтисослашган корхонанинг иш бошлаши эса айни муддао бўлди. 6 сотих майдонда 100 нафар ишчи ўрни яратилган мазкур объектда кийим-кечаклар 100% экспортга йўналтирилади.

💠 Мазкур объект жорий йил Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан иш бошлади. Асосийси, корхона фаолияти йўлга қўйилгани янги иш ўринлари яратилишига муҳим замин бўлди. Иш жараёни, маҳсулот тайёрлаш босқичлари шунингдек, тикувчиларга яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида медиа тур ташкил этилди.

💠 Унда Чуст туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда "Чуст ҳақиқати" газетаси журналисти Шаҳноза Маматова шунингдек, блогерлар иштирок этишди.