Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон қарори, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг 4-ташаббуси ижросини таъминлаш ҳамда “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказиладиган “Китобхонлик ҳафталиги”га “Фарзандларимиз келажаги учун китоб берайлик” шиори остида Чуст туманидаги ҳар-бир мактабгача таълим ташкилотларида жорий йилнинг 14-15-16-17 сентябрь кунлари “Зиё нашр” нашриёти томонидан энг арзон ва юқори сифатдаги китоб савдо ярмаркалари карантин талабларига риоя қилган ҳолда барча ота-оналарни жалб этиб юқори ва кўтаринкилик рухида ташкил этилмоқда.

Бу тадбир Чуст туманидаги 80 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилади. Тадбирга 10 мингдан ортиқ болажонларнинг ота-оналари иштирок этиб фарзандлари учун қизиқарли китоблар қолаверса ўзлари учун хам бадиий адабиётларни харид қиладилар.

Шунингдек, ўтказиладиган тадбирни ташкиллаштиришда ва унга ота оналарни жалб этиб савдо ярмаркасини энг яхши ташкил этган мактабгача таълим ташкилотлари учун “Зиё нашр” нашриёти тарафидан тадбир якунида 6 та ўринга алохида қиммат бахо совгалар берилиши белгиланган.Жумладан: 1-ўрин учун (43 дюмли телевизор), 2-ўрин учун (пишириш печи), 3-ўрин учун (электромейсрофка), 4-ўрин учун (ваучер), 5-ўрин учун (энг сара китоблар жамланмаси), 6-ўрин учун (Энг сара китоблар жамланмаси) берилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни китобга ва билим олишга бўлган қизиқишини илк ёшдан мактабгача таълим давридан бошлаб ривожлантиришдир.