Жорий йилнинг 22 август кунидан 4 сентябр кунига қадар ўтказилган “Армия 2021” халқаро армия ўйинларида иштирок этган миллий армиямиз ўғлонлари жонажон юртимизнинг қудрати ва салоҳиятини яна бир бор, тўла тўкис кўрсата олди. Дунёнинг 11 та давлати ҳудудида ўтказилган мусобақаларда 42 та давлатнинг жами 277 нафар жамоаси, бошқача айтганда 5000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ўзаро куч синашди. Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси ҳам ушбу нуфузли мусобақаларнинг 24 йўналиши бўйича муносиб иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, мазкур беллашувлар давомида вакилларимиз 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мусобақа ташкилотчисидан кейин фахрли 2-ўринни эгаллади. Айтиш керакки, мазкур мусобақалар давомида жамоалар томонидан жами 37 та рекорд натижа қайти этилган бўлиб, шундан 10 таси Ўзбекистон Республикаси хисобига ёзилди.Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси бундай натижаларга эришишларида бизнинг сафдошларимизнинг улкан меҳнатлари ва шижоатлари ётибди.Таъкидлаш керакки, миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳияти ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олийжаноб халқимизнинг бирлиги ва хамжихатлигидадир.

Чуст туман ҳарбий қисмда мусобақада қатнашганлар тақдирландилар. Ушбу жараён Туман ҳокими Бекзод Хамдамов ва сектор раҳбарлари иштирокида тантанали тарзда ўтказилди.