💠 Авваллари уйда ўтириб, фақатгина буюртма асосида тикувчилик қилиб, даромад топган Варзик қишлоғи "Пилол" маҳалласидаги опа-сингиллар бугун муайян ишга эга бўлишди. Бу ерда чеварчиликни ўзлаштирган опа-сингиллар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ, уйда ушбу ҳунар билан шуғулланганда ҳадеганда буюртма бўлавермайди.

💠 Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувига ихтисослашган корхонанинг иш бошлаши эса айни муддао бўлди. 6 сотих майдонда 100 нафар ишчи ўрни яратилган мазкур объектда кийим-кечаклар 100% экспортга йўналтирилади.

💠 Мазкур объект жорий йил Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан иш бошлади. Асосийси, корхона фаолияти йўлга қўйилгани янги иш ўринлари яратилишига муҳим замин бўлди. Иш жараёни, маҳсулот тайёрлаш босқичлари шунингдек, тикувчиларга яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида медиа тур ташкил этилди.

💠 Унда Чуст туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда "Чуст ҳақиқати" газетаси журналисти Шаҳноза Маматова шунингдек, блогерлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикасида 2021- йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун вақтинчалик жалб этиладиган ходимларни ўқитиш бўйича тартиб тасдиқланди. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: аҳолини рўйхатга олиш - Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни; рўйхатга олувчи ходимлар - Ўзбекистон Республикасининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришга ва уни ўтказишга жалб этилган, махсус ўқувдан ўтган вояга етган фуқаролари; респондентлар - аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Чуст тумани фермерлари сафида Носиров Сардорнинг ўз ўрни, ҳурмат-эътибори бор. Бир маҳаллар қуш учса қаноти куядиган Ўзбекистон ММТП худудидаги адир ерлар унинг меҳнати билан катта унумдор майдонларга айланди. Мана, беш йилдирки, Сардорбек ғаллани ҳам, пахтани ҳам туманда биринчи, вилоятда илғорлар қаторида бажаради. Шу билан биргаликда худуддаги бошқа фермерларга хам ўзида мавжуд техникалари билан сифатли хизмат кўсатиб хосилга хосил қўшишда амалий ёрдам бериб келмоқда. Шу билан бирга тадбиркорликни ҳам йўлга қўйиб, кўп тармоқли фермерга айланган. Бугун Носиров Сардорбек 3 гектар майдондан 10,5 тонна ҳосил олиб зафарномага имзо чекди. Ҳосилдорлик 35 центнерни ташкил этди.

Фермернинг ҳисоб-китоб қилишича, яна 5 тонна сифатли пахта топшириш имконияти бор.

Режа уддаланиши хўжаликда байрамга айланди. Туман маданият бўлими санъаткорлари теримчиларга ўз дастурлари билан хизмат кўрсатишди. Вилоят ва тумандан келган жамоатчилик вакиллари илғор фермер ва унинг жамоасига табриклар йўлладилар.

Туманда пахта терими қизғин давом этяпти.

Бугун 17 сентябрь куни соат 09.00да Чуст туман ҳокимлигида "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▶️ Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:

✅ Истиқлолнинг 30 йиллиги: натижалар ва келажакдаги марраларМаърузачи: Мухитдинова Феруза АбдурашидовнаТошкент давлат юридик университети профессори ✅ Президент сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишдаги очиқлик ва ошкораликни таъминлаш масалалари Маърузачи: Курбанкулов Суяржон Машарифович Марказий сайлов комиссияси аъзоси

✅ Маҳорат мактаби, матонат мактаби бу! Маърузачи: Гафуров Омон ФайзуллаевичЎзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бош котиби

✅ Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

Чуст туманидаги Маданият саройида тумандаги 1-сектор сайлов участкаларининг раис, раис ўринбосарлари, котиб ва аъзолари учун туман адлия бўлими билан ҳамкорликда ўқув семинар тренинг жараёни бошланди.

Маърузачи туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Қосимов Жаҳонгир

Мавзу:Сайлов жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш механизми